Ссылки доступа

Ҳайдовчи ва ЙПХ ходими жанжали акс этган видеони прокуратура ўрганмоқда


Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари билан жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими мулозими видеода акс этган ҳолатлар юзасидан вилоят прокуратураси суриштирув ўтказаётганини айтди.

Видеода ҳайдовчи милиция ходимлари уни калтаклаганини иддао қилади. Воқеа гувоҳининг айтишича, видеода акс этган ҳайдовчи таниқли блоггер Лочинбек Тиллабўлдиевдир, воқеа эса Самарқанд -Жиззах йўли​нинг Жиззах вилоятига қарашли қисмида содир бўлган.

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими мулозими видеода акс этган ҳолатлар юзасидан вилоят прокуратураси суриштирув ўтказаётганини айтди.

Ўзини Лочинбек Тиллабўлдиев деб таништирган ҳайдовчи ерда синиб ётган милиция таёқчасини кўтариб, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари калтаклаганини иддао қилади.

- Биз билан уришиб мигалкалари ҳам синиб кетди. Қулоғим қонаяпти, мана қаранг. Мени ГАИ ходимлари уриб, телефоним ва ҳужжатларимни қайтиб бермаяпти, - дейди Тиллабўлдиев.

Тиллабўлдиев милиция ходимлари ўтирган “Ласетти” машинаси ойнасини туртиб, улар калтаклаб, телефонини олиб қўйганини иддао қилади. "Телефонимда калтаклаш съёмкаси борлиги учун телефонимни олиб қўйди, бермаяпти бу одамлар, машинага беркиниб олишган", - дейди ҳайдовчи.

Прокуратура ИИБ ходимлари ва блогер ўртасидаги жанжални текширмоқда. Ҳодиса 2 декабр куни Самарқанд -Жиззах йўлида бўлган.

Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими мулозими видеода акс этган холатлар юзасидан вилоят прокуратураси суриштирув ўтказаётганини айтди.

Мулозимга кўра, ЙПХ ходимлари ва ҳайдовчи орасида зиддият келиб чиққан. Шунда у “тартиб посбонлари”ни видеога ола бошлаган. "Бу ҳолат бўйича прокуратура иш кўряпти. Видеода нима ҳолат бўлган бўлса ҳаммасини прокуратура кўриб чиқяпти", - деди ИИБ мулозими.

Айни пайтда Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси мулозими йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ҳайдовчини калтаклагани ҳақидаги иддаоларни рад этди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг март ойида Жиззах шаҳри марказида милиция зобити ўрта ёшлардаги аёлнинг сочини икки қўли билан тортаётгани акс этган видеони эълон қилинган эди. Икки йил аввал эса Самарқандда икки нафар милиция ходими бир аёлни машина юкхонасига солишга уринаётгани тасвирланган видео тарқалган эди.

Айни пайтда Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизмати 2019 йил 1 июлдан бошлаб йўл ҳаракати қатнашчилари мобиль видеокамерасиз фаолият олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга бўлишларини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG