Ссылки доступа

Яшил иқлим фонди Қирғизистонга $10 миллион ажратади


Яшил иқлим фонди грант сифатида Қирғизистонга 10 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда ҚР Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги давлат агетнлигининг директори Абдихолиқ Рустамов хабар қилди.

Унинг сўзларига қараганда, маблағларни гидрометерология хизмати ишини ва аҳоли овқатланишини яхшилашга йўналтиришади. Бу лойиҳани амалга ошириш учун Боткен, Ўш ва Норин вилоятлари танлаб олинди.

Рустамов сув таъминоти инфраструктурасини яхшилаш, қишлоқ жойларда дарёлар қирғоқларини мустаҳкамлаш ҳамда тошқинлар ва селлардан ҳимояланиш учун дамбалар қуришга йўналтирилган бошқа лойиҳани амалга ошириш ҳам режалаштирилаётганини таъкидлади. Бунинг учун Қирғизистонга келгусида 90 миллион доллар ажратилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG