Ссылки доступа

Одессада Қирғизистон парламентининг собиқ депутати Қодиржон Ботиров вафот этди


Украинанинг Одесса вилоятида Қирғизистон парламентининг собиқ депутати Қодиржон Ботиров 62 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг яқин қариндошлари «Озодлик» радиосининг ўзбек хизматига тасдиқлашди.

Уларнинг сўзларига қараганда, Ботиров 4 декабрга ўтар кечаси вафот этган. Хуфтон намозидан сўнг у ухлашга ётган ва қайтиб уйғонмаган.

Қирғизистонда Қодиржон Ботиров миллатлараро нафрат қўзғагани, айирмачиликка даъват қилгани ва 2010 йилда мамлакат жанубида тартибсизликларни уюштирганликда айбланиб сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

2011 йилда унинг мол-мулки суд қарорига биноан мусодора қилинган.

Суд ҳукмига кўра Қодиржон Ботиров ва унинг рафиқаси Кароматга тегишли 28 объект давлат ҳисобига ўтказилган.

XS
SM
MD
LG