Ссылки доступа

Грознийда ушланган ТИУП фаолининг тақдири номаълумлигича қолмоқда


Набиджон Самиев
Набиджон Самиев

Грознийда ушланган фаолияти тақиқланган Тожикистон Ислом Уйғониш партияси(ТИУП)нинг Сўғд вилоят бўлими собиқ раҳбари Наимжон Самиевнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Human Rights Vision Foundation ташкилотининг маълум қилишича, Наимжон Самиев 4 декабр куни Москвадан Душанбега экстрадиция қилинган. Бироқ, Тожикистон расмийлари ҳозирча бу хабарни тасдиқламади, шу билан бирга инкор ҳам қилмади.

«Отам Грознийда 1 декабр куни ҳибсга олиниши биланоқ биз Чеченистон пойтахтидаги барчамилиция бўлимларига қўнғироқ қилдик. Бироқ унинг қаердалиги борасида бирор бир маълумот ололмадик. Отам билан бирга Азимжон исмли ҳайдовчи ҳам ушланган. Эртаси куни уни қўйиб юборишган. Азимжон бизга отамни Ставрополь ўлкасига олиб кетишганини айтди», - дейди ТИУПнинг Сўғд вилоят бўлими собиқ раҳбарининг ўғли Аҳмадулло Самиев. Унинг тасдиқлашича, Тожикистонда мудофаа вазирининг ўринбосари Абдуҳалим Назарзода исён кўтаришидан бир йил аввалроқ отаси Шимолий Кавказга борган ва асосан Доғистонда яшаб, бизнес билан шуғулланган.

Наимжон Самиев 2008 йилдан 2012 йилга қадар исломий партиянинг Сўғд бўлимига раҳбарлик қилган. Кейинроқ у ТИУПнинг Исфара бўлими раиси сифатида ишлаган. 4 декабр куни Исфара шаҳар ички ишлар бўлими Наимжон Самиевга нисбатан қидирув эълон қилинмаганлигини маълум қилди. Унинг исми шу йилнинг баҳорида Тожикистон Миллий банки молиявий мониторинг департаменти томонидан эълон қилинган терроризмга алоқадор бўлган шахсларнинг «қора рўйхати»да йўқ.

Бироқ ТИУП фаолининг ўғлининг сўзларига қараганда, Исфара хуқуқ тартибот идоралари ходимлари бир неча бор унинг уйига келиб, сўроқ ўтказган. «Бир куни улар сўроқдан сўнг бобомдан ўғлига ватанга қайтиб келиши борасида видеомурожаат йўллашини сўрашган», - дея баёнот берди суҳбатдош. Наимжон Самиевнинг қариндошларининг фикрича, унинг Россияда ҳибсга олиниши ва Тожикистонга эҳтимолий экстрадиция қилиниши ортида сиёсий сабаблар турибди.

2015 йил 29 сентябрида Тожикистон Олий суди қарорига кўра ТИУП Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги қуроли исёнга алоқаси бор дея топилди ҳамда террор ва экстремистик ташкилот дея эълон қилинди. Тожикистон хукумати партия раҳбариятини мазкур исёнга алоқаси борликда айблайди. 2016 йил июнида ТИУП Сиёсий кенгашининг 14 нафар аъзоси турли муддатларга озодликдан маҳрум қилинди, улардан икки нафари умрбод қамоқда ўтиради.

XS
SM
MD
LG