Ссылки доступа

Ўзбекистонда арзон ун васвасаси ур-йиқитга сабаб бўлаяпти (видео)


Ўзбекистоннинг турли вилоятларида арзон ун учун жанжаллар кузатилаяпти. Уларнинг видеоси ижтимоий тармоқларда тарқаб кетди. Арзон ун сотилишида рўй бердан тартибсизликлар Тўрткўл туманида, Термизда, Яққабоғда, Наманганда кузатилди.

Ўзбекистонда жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб имтиёзли нархлардаги ун сотила бошланди.

14 сентябрь куни "Мамлакат аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини рақобат ва бозор механизмларини жорий этиш асосида дон, ун ва нон билан ишончли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2018 йил 15 сентябрдан 1 килограмм 1-нав буғдой уннинг улгуржи нархи 1 400 сўм этиб белгиланди. Аҳолига бир қоп ун 87500 сўмдан сотилмоқда. Бозордаги нарх эса 105-110 минг сўмни ташқил қилади.

Ўзбекистонда 15 сентябрдан қолипли нон - «буханка»нинг нархи 650 сўмдан 1200 сўмга кўтарилди. Шу боис аҳоли ун олиб, ўзи нон ёпишни кўраяпти.

Расмийларга кўра, ҳозирча арзон ун чекланмаган миқдорда сотилмоқда. Бироқ арзон ун сотишга чеклов қўйилиши кутилмоқда. Ҳукумат маҳаллий ун нархини эркин қўйиб юборишни ҳам кўзлаган.

XS
SM
MD
LG