Ссылки доступа

Бишкекдаги БМТ уйи олдида Хитойдаги этник гуруҳларни қўллаб-қувватлаш мақсадида пикет бўлиб ўтмоқда


Бишкекдаги БМТ уйи олдида Хитойдаги «қайта тарбиялаш лагерлари»да ушлаб турилган этник қирғиз, қозоқ ва бошқа миллат вакилларининг аҳволига эътибор қаратиш чақириғи билан пикет бўлиб ўтмоқда.

Акция иштирокчиларининг баёнотларига қараганда, мазкур этник гуруҳларнинг вакиллари таъқибларга учрамоқда. Иштирокчилар БМТ ва халқаро ҳамжамият бунга муносабат билдириши кераклигини таъкидлашмоқда. Улар БМТ бош котиби Антониу Гуттеришга мурожаат қилдилар ва ХХРдаги этник гуруҳлар билан боғлиқ вазиятни Хавфсизлик Кеншгаши мажлисида кўриб чиқиш таклифини илгари сурдилар.

Пикетчилар Хитой ҳукуматидан этник қирғиз, қозоқ ва уйғурларни таъқиб қилишни тўхтатишни талаб қилишди.

Акция давом этмоқда. Хабарларга кўра, Қирғизистондаги БМТ миссияси вакиллари пикетнинг беш нафар иштирокчисини қабул қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

Сўнгги бир неча ой давомида халқаро ҳамжамият Шинжондаги этник гуруҳларнинг таъқиб қилинаётгани, этник гуруҳ вакиллари Пекин томонидан «таълим марказлари» деб аталувчи, аммо ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан «сиёсий қайта тарбиялаш лагерлари» деб аталадиган муассасаларга мажбуран жойлаштирилаётганига эътибор қаратиб келмоқда. Турли маълумотларга кўра, бу муассасаларда бир миллионга яқин киши ушлаб турилибди.

XS
SM
MD
LG