Ссылки доступа

Остона Англия судида $500 миллионлик баҳс кўриб чиқилишини кутмоқда


Лондон судида Америка банклари томонидан Қозоғистон активларининг музлатилиши нечоқлик қонунийлигини кўриб чиқилиши кутилмоқда, дея бугун баёнот берди Қозоғистон Адлия вазирлиги.

Кеча судья молдавиялик тадбиркор Анатола Стати, унинг ўғли Габриэлнинг даъво аризасини 507 миллион долларлик миқдорда Арбитраж қарори ижросини бажаришга оид баҳсни кўриб чиқишда «Англия суд юрисдикцияси мавжуд эмаслиги боис» рад қилди.

Қозоғистон нефтгаз тармоғига сармоя киритган ота ва ўғил Статилар давлатни ўзларининг мулкини зўрлик билан тортиб олишда айбламоқда ва тўрт миллиард доллардан кўпроқ миқдордаги зарарни ундириб беришларини талаб қилишмоқда. Анатол Стати ва унинг ўғли Габриэль Стати ва улар назоратидаги Ascom Group ва Terra Raf Trans Trading ширкатлари аввалги халқаро арбитраж судларида Қозоғистонга қарши 500 миллион долларлик даъвода ютиб чиқишган эди. Остона қўйилаётган айбловларни инкор қилади, ва ўз навбатида бу қарорларни бекор қилишни сўраб судга мурожаат қилди.

Қозоғистон Адлия вазирлиги бугун эълон қилган баёнотда таъкидланишича, судья Найджел Тир «Англия суди юрисдикцияси мавжуд бўлмагани сабаб» даъвони рад қилган, бу дегани баҳс Англия юрисдикцияси бўйича кўриб чиқилишини англатади.

Статилар даъвоси бўйича ўтган йил сўнггида New York Mellon (BNYM) томонидан Қозоғистоннинг миллиардлаб долларлик активлари музлатиб қўйилган эди. Аввалига BNYM томонидан 22 миллиард долларлик маблағ музлатилди, кейинроқ маблағ 530 миллион долларгача камайтирилди.

Қозоғистон ва Қозоғистон Миллий банки Юқори суддан Америка банкининг Лондон филиалида музлатилган пуллар давлатга эмас, Қозоғистон Миллий банкига тегишли эканлигини айтмоқда, шу сабабли ҳам адлия вазирлиги таъкидлаганидек, бу активлар музлатилиши мумкин эмас.

XS
SM
MD
LG