Туман Ички ишлар бўлими навбатчисининг айтишича, юз берган воқеа юзасидан туман прокуратураси ўз суриштирувини бошлаган.
Қиз нега ўз жонига қасд қилгани маълум эмас. Мактаб директори Асила Раҳмоновага кўра, мактаб аълочиларидан бири бўлган бу ўқувчини ҳеч ким изза қилмаган. “Фақат "4", "5" га ўқирди. Доим ҳушчақчак, фаол ўқувчилардан эди. Кеча тўсатдан ўзини осгани ҳақида хабар топдик. Кимдир уни хафа қиладиган қиз эмас эди", - дейди Раҳмонова.
Марҳумнинг қўшниларидан бирига кўра, оиладаги қийинчилик туфайли қиз ўзини осган, деган фараз бор.
- Ота-онаси ишсиз, мавсумий ишлар қилиб, рўзғорини зўрға судраб келаётганди. Катта қизи турмушга чиққан. Кичкинаси ўзлари билан эди. Ўзини осгани ота-онаси учун ҳам кутилмаган фожиа бўлди.
Чортоқ туман Хотин-қизлар қўмитаси расмийси қизда суицидга мойиллик бўлганини айтди. "Олдин ҳам ўзини осишга уринган экан, мойиллиги бор экан. Кеча ота-онаси билан учрашиб келдик. Лекин, тўлиқ ўрганганимиз йўқ, оиласи яхши, намунали оила экан. Қизга ҳеч ким зўравонлик қилмаган, ҳеч нарса қилмаган", дейди мулозим.
Чортоқ туман Ички ишлар бўлими навбатчисининг айтишича¸ юз берган воқеа юзасидан туман прокуратураси ўз суриштирувини бошлаган.