Ссылки доступа

Евроиттифоқ Россиянинг нотўғри маълумотларига қарши режа ишлаб чиқди


Европа комиссияси Россия томонидан бўладиган ахборот хуружларига қарши режа ишлаб чиқди. Унинг асосий мақсади – 2019 йил май ойида бўлиб ўтадиган Европа парламенти сайловларига, шунингдек 2020 йилда ЕИ мамлакатларида ўтказиладиган сайловларга Кремлнинг аралашувига йўл қўймасликдан иборат.

Европа Иттифоқининг ишонишича, нотўғри маълумот ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан Россия асосий таҳдидлардан бири ҳисобланади. "Суриядаги уруш, Украинада МН17 рейси самолётининг уриб туширилиши ва Солсберидаги кимёвий қуролдан фойдаланилган ҳолда амалга оширилган ҳужум тўғрисидаги нотўғри ахборот тарқатиш кампанияси диққат билан ҳужжатлаштирилган. Бу каби далил Россияда кучли. Бироқ бошқа давлатлар ҳам Россия услубларини тезда ўрганган ҳолда нотўғри маълумотларни тарқатиш стратегиясини ёймоқда", – дея таъкидланади Еврокомиссия томонидан тақдим қилинган режада.

Нотўғри маълумотларга қарши туриш мақсадида, ҳужжат муаллифлари ёлғон маълумотларни топиш ва таҳлил қилиш мақсадида ЕИ институтларини яхшилаш ҳамда жамоатчиликни бундай нотўғри маълумотлардан хабардор этиш зарурлигини таклиф қилишган. Режага кўра, ЕИ ташқи сиёсат маҳкамасининг стратегик коммуникацияларига ажратиладиган бюджети икки миллион евродан беш миллион еврогача кўпайтирилиши назарда тутилган.

XS
SM
MD
LG