Ссылки доступа

Туркманистонда ихтисослаштирилган йилқичилик университети очилади


Туркманистонда йилқичилик соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим даргоҳи, шунингдек илмий-тадқиқот маркази очилади. Бу борадаги қарор президент Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан 3 декабрь куни ҳукумат аъзолари ва минтақа раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган мажлисида эълон қилинди.

Расмий матбуотнинг маълум қилишича, мазкур соҳа бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлайдиган олий таълим даргоҳидан ташқари, Ахал вилоятининг маъмурий марказида илмий-тадқиқот маркази ҳам қурилади.

"Бу объектлар Халқаро от спорти мажмуаси билан биргаликда йилқичилик кластерини ташкил қилади, бу ўз навбатида бу соҳани сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишига хизмат қилади, ҳамда унинг халқаро тармоқ саноати билан муваффақиятли интеграциялашувига ёрдам беради", дея хабар беради давлатга тегишли ТДХ ахборот агентлиги.

Агентликнинг хабар қилишича, президент, шунингдек, «замонавий ускуналардан самарали фойдаланишни, от спорти комплексларида селекция – генетик ишлар сифатини тубдан ислоҳ қилиш»ни талаб қилган. Президентнинг баёнот беришича, давлат бундан кейин ҳам йилқичилик ва от спорти ривожланиши йўлида ҳар томонлама ёрдам беради.

Туркманистонда Ахалтака отлари миллий бойлик саналади, йилқичилик эса шахсан президент Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан назорат қилинади. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов зотдор отларга ишқибозлиги билан машҳур, бўш вақтлари от спорти билан шуғулланади. 2017 йилнинг март ойида Туркманистон ҳукумати ахалтака зотли отларининг тозақонли йилқилар каталогини тузиш, шунингдек бу зотли отни ЮНЕСКОнинг маданий мерос рўйхатига киритишрежасини эълон қилган эди.

Президент Туркменистана на скачках пришел первым
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:51 0:00

Бу йил мамлакатда Туркман йилқиси куни байрами миллий мақомга эга бўлди.

XS
SM
MD
LG