Ссылки доступа

Қозоғистонда «одамлар музқаймоқдан оммавий заҳарлангани учун» тадбиркор 1 йилга ҳукм қилинди


5 декабрь чоршанба куни, Чимкентдаги Ал-Фаробий туман суди «музқаймоқдан оммавий заҳарланиш» иши бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда шаҳар суди матбуот котиби Қабил Дуйсенби маълум қилди.

Дуйсенбининг сўзларига қараганда, туман суди судьяси тадбиркор Дилмурат Ишмуратовни Жиноят кодексининг 304-моддаси («Санитария ва гигиена меъёрларини бузиш») бўйича айбдор деб топди ва бир йил озодликдан маҳрум қилди ҳамда уч йил муддатга жамоат овқатланиши соҳасида фаолият юритишини тақиқлади. Бундан ташқари, суд тадбиркорга жабрдийдаларга бир ярим миллион тенге (4 минг доллардан кўп) миқдорида кўрилган моддий ва маънавий зарарни тўлашини юклади.

«Тергов вақтида судланувчининг айби тўлалигича исботланди. У санитария меъёрларини бузганлигини тан олди», - дея хабар берди матбуот котиби. Суд жараёни октябрда бошланди, ишни судья Талган Қаҳаров олиб борди.

Шу йилнинг март ойида «Южный» қаҳвахонаси яқинидаги киоскдан харид қилинган музқаймоқдан 188 киши заҳарланди. Заҳарланишга сальмонеллёз ва стафилококк сабаб бўлди. Инфекция тарқатувчилари сифатида музқаймоқ тайёрлаган ходимлар тан олинди.

Заҳарланиш факти бўйича полицияга жабрдийдалардан юздан ортиқ ариза тушди.

XS
SM
MD
LG