Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг билдиришича, бу воқеа «Қўқон-Марғилон-Андижон» темир йўлининг Қува тумани Акбаробод қишлоғидан ўтувчи 3-пикет 279-километрида 3 декабрь куни эрталаб соат 8:10 содир бўлди.
Хабарда айтилишича, Damas автомобили йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузиб, поезд келаётган пайтда темир йўлга чиққан. Поезд билан тўқнашув натижасида Damas йўловчиларидан уч киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди
Ҳалок бўлганлар 19, 18 ва 14 ёшли қизлардир. Жароҳатланганлар туман марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига ётқизилди.