Ссылки доступа

Марҳум Туркманбошининг оиласи Берлиндаги қурилишга миллионлаб доллар сармоя киритмоқда


Ноябрь сўнггида кундалик Der Tagesspiegel газетасида эълон қилинган мақолада, марҳум президент Сапармурод Ниёзовнинг қариндошлари тақдири ёруғликка чиқди.

«Туркманистон собиқ раҳбари Ниёзов оиласи аъзоларининг Trockland Group (Берлиндаги йирик тараққиёт компанияси -таҳ.) компаниясида улуши бўлиб, улар машҳур Чекпойнт Чарли яқинида қурилишни бажармоқчи», дея ёзди 28 ноябр куни Der Tagesspiegel газетаси.

Маълумот учун, Чекпойнт Чарли Берлиндаги машҳур сайёҳлар учун диққатига сазавор жой ҳисобланади. Совуқ уруш йилларида бу ердан Берлин девори ўтган ва шаҳарнинг шарқий ва ғарбий қисмларини ажратиб турувчи назорат ўтиш пункти жойлашган. Чекпойнт Чарли СССР ва АҚШ ўртасидаги қарама қаршиликлар рамзи ҳисобланади. Бугунги кунда бу ер Германия пойтахтидаги энг қимматбаҳо жойлардан бири ҳисобланади.

Der Tagesspiegel газетасининг журналистик суриштирувларига кўра, бир вақтлар ўзини «Туркманбоши» деб атаган Сапармурод Ниёзовнинг Берлиндаги Trockland Group тараққиёт компанияси билан алоқаси бўлган яқин қариндошлари бу ерда иккита объект қурмоқчи. Trockland Group таркибига кирувчи компания акцияларининг эгалари сифатида Туркманистоннинг 2006 йилда вафот этган умрбод президентининг қизи ва набираси кўрилмоқда. Ниёзовнинг куёви Владимир Сколов Trockland Group вице-президенти ҳисобланди ва компаниянинг кўп миллионлик инвестициясига маъсулдир.

Марҳум «Туркманбоши»нинг беваси Муза Ниёзова Trockland Group таркибига кирувчи«Trockland XI Charlie GmbH» номли фирманинг акцияларига эгалик қилади. У бу акцияларни куёви Владимир Соколовдан олган. Айнан шу фирма Берлиндаги Чекпойнт Чарли туманига сармоя ётқизади. Муза Ниёзованинг Берлиндаги Панков туманидаги Данцингер Штрассе кўчасида турар жой комплексини қурган «Paragon Appartements» фирмасида ҳам улуши бор эди. Кейинчалик уларни сотган.

Trockland Group фаолиятига собиқ “барча туркманларнинг раҳбари”нинг қизи ва набирасининг ҳам алоқаси бор. Собиқ диктаторнинг қизи ва Сколовнинг рафиқаси Ирина «Trockland VII Herzbergstraße» фирмаси улушларига эга, бу улушларни у онасидан совға сифатида қабул қилган. Газета маълумотларига кўра, Владимир ва Ирина Сколовлар қизи билан биргаликда Лондонда рўйхатдан ўтган. Ниёзовнинг набираси Екатеринанинг ҳам Trockland Groupнинг бир қисми бўлмиш «Trockland VI Klosterstrasse 62» фирмасида улуши бор.

Россиядаги манбаларга таянган Der Tagesspiegel газетасининг ёзишича, Муза Ниёзова Туркманбошининг вафотидан аввалроқ эри билан норасмиий равишда ажрашган эди. Марҳум президент Ниёзовнинг яқин атрофида бўлган манбанинг “Озодлик” радиосига маълум қилишича, Муза Ниёзова Москвага Туркманбошининг президентлигининг биринчи йилларида кўчиб ўтган ва амалда Ашхободга бормаган, фақат айрим ҳоллардагина, масалан президент вафот этгандагина борган.

XS
SM
MD
LG