2018 йил якунида тақдим этилган расмий статистикага кўра Ўзбекистон аҳолиси сони 33 миллионни ташкил этади.
Вазирлик прогнозига кўра¸ аҳоли сони ўсиб бориши билан бир пайтда қишлоқ ҳудудларда яшовчилар сони қисқаришда давом этади.
Ҳозирга келиб Ўзбекистон аҳолисининг 50,6% шаҳарларда яшаса¸ 2035 йилга бориб бу кўрсаткич 58,7% га етиши кутилмоқда.
Бандлик вазирлиги ҳисоб-китобича¸ 2035 йилга бориб аҳолининг ишга яроқли қисми ҳозирги 18¸5 миллиондан қарийб 26 миллион кишига етади.