Бу келишув¸ қайд этилишича¸ президент Мирзиëевнинг мамлакатдаги интернет тезлигини 10 бараварга ошириш ҳақидаги топшириғини амалга оширишни мақсад қилган.
Тошкентда имзоланилган шартномага мувофиқ¸ япон корпорацияси Ўзбекистонга интернет ва ахборот технологияларини ривожлантириш учун лозим юқори технологияли ускуналар олиб келади.
“Ўзбектелеком” раҳбарлари ўтган ой давомида 1 декабрдан Ўзбекистонда интернет тезлиги президент айтганидек, 10 баробарга ошиши ва бунинг учун лозим техник ишлар якунига етиб қолгани ҳақида бир неча марта баëнот берди.
1 декабрдан бир ҳафта ўтиб¸ оддий ўзбекистонликларнинг Озодлик ва ижтимоий тармоқларда ëзишича¸ интернет тезлигида деярли ўзгариш кузатилмаган. Бундан ташқари¸ Ўзбекистонда Facebook ва Youtube.com каби оммабоп порталларга кириш деярли ëпиқлигича қолмоқда.
Ҳозирга қадар “Ўзбектелеком” раҳбарлари интернет тезлигининг 1 декабрдан 10 бараварга ошиши ҳақидаги ваъданинг нега амалга ошмагани¸ машҳур порталларнинг Ўзбекистонда нега очилмаëтгани ҳақида бирор жўяли изоҳ бермади.