Ссылки доступа

Ашхобод аҳолисига 15 декабргача ҳисоблагич ўрнатиш юклатилди


Ҳукумат вакилларига таянган ҳолда «Озодлик» мухбирининг хабар беришича, ҳисоблагичларнинг ўрнатилишига белгиланган охирги муддат - 15 декабрь.

Пойтахтда турар-жойларга газ ҳисоблагичларини ўрнатиш кампанияси давом этмоқда. Хукумат вакилларига таянган ҳолда «Озодлик» мухбирининг хабар қилишича, ҳисобагичлар ўрнатилишининг охирги муддати этиб 15 декабрь белгиланди.

Айни дамда газ ўлчагич жиҳозлари Ашхободдаги барча турар-жой биноларига оммавий равишда ўрнатилмоқда.

Сув ва газ учун ҳисоблагичларини оммавий тарзда ўрнатиш шу йилнинг октябрь ойида, мамлакат ҳукумати томонидан коммунал хизматлар учун жорий қилинган имтиёзлар бекор қилиниши биланоқ бошланди. Мамлакат аҳолиси 1993 йилдан бери газ ва сувдан бепул фойдаланиб келарди.

"Ҳар куни уй бошқармаси, полиция ва ўт ўчирувчилар хонадонларга ташриф буюришади. Айрим ҳолларда уларнинг компаниясига шаҳар газ ва сув хизмати вакиллари ҳам қўшилиб қолади. Ҳаммага сув ва газ учун ҳисоблагичлар ўрнатиш лозимлиги борасида эълон тарқатиб чиқилади. Сўнгги муддат - 15 декабрь", - дея 6 декабрь куни хабар берди Ашхободаги «Озодлик» мухбири.

Ўлчов жиҳозлари аҳолининг ўз ҳисобидан ўрнатилади, ҳисоблагичларнинг расмий нарҳи 258,91 манат ($74), аммо айрим ҳолларда ўрнатувчилар томонидан нарх оширилади.

"Фуқароларга тилхат формали кишилар томонидан тарқатилиши инобатга олинадиган бўлса, бу тадбир тўғридан тўғри қўрқитиб қўйишдан иборат. Шу билан бирга қоғозда бирор бир имзо ва муҳр ҳамда бажариш муддати йўқ, ҳаммаси оғзаки ва кескин тарзда айтилади", - дея хабар беради «Озодлик» мухбири.

XS
SM
MD
LG