Ссылки доступа

ҚРда прокурор «жиҳодчилар» иши бўйича судланаётганларга узоқ муддат берилишини сўради


6 декабрь, пайшанба куни кечқурун, Олмаотадаги Олмали туман судида «жиҳодчилар» иши бўйича суд жараёнига раислик қилаётган судья Қуаниш Арипов судланувчи Алмат Жумагулов сўроқ қилиб бўлинганидан сўнг суд тергови якунлангани ва эшитувларга ўтилганини эълон қилди.

Биринчи бўлиб прокурор Даурен Булгимбаев чиқиш қилди. У тергов вақтида судланувчиларнинг айби тўлалигича исботланганини таъкидлади ва суддан Алмат Жумагуловга 9 йил қамоқ жазоси, Кенжебек Абишев ва Оралбек Омировга 8 йил қамоқ жазоси берилишини сўради.

Прокурорнинг чиқишидан сўнг судья Арипов суд мажлисида танаффус эълон қилди ва жараённинг бошқа иштирокчиларини эшитувларга тайёр туришлари борасида огоҳлантирди, у суд эшитувларини жума куни эрталабга белгилади.

44 ёшли Алмат Жумагулов терроризм тарғиботи ва миллий нафрат қўзғатишда айбланмоқда. 52 ёшли Кенжебек Абишев ва 48 ёшли Оралбек Омиров эса терроризмни тарғиб қилишда айбланади.

Ҳар уччала фигурант ўзларини ўта диндор дея ҳисоблашмайди, улар дунёвий турмуш тарзида яшашларини айтиб, ўзларига қўйилган айбларни инкор қилмоқда. Айрим қозоғистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари Абишев ва Жумагуловни сиёсий маҳбус дея эълон қилишди. Ҳукумат уларнинг ижтимоий-сиёсий мақоми юзасидан бирор бир изоҳ бермаяпти.

XS
SM
MD
LG