Ссылки доступа

Депутат Қирғизистон бошқа бир мамлакатнинг маъмурий бўлинмасига айланиб қолишдан хавфсирамоқда


Депутат Тазабек Икрамов ҚР парламенти мажлисида миллий хавфсизлик таҳдидга оид баёнот билан чиқди.

Жумладан у «Қирғизистонда ишлаётган хорижий давлатларнинг фуқаролари тез орада миллий хавфсизликка таҳдид солишидан» хавфсирамоқда.

«Хорижликлар қирғиз аёлларига уйланмоқда ва Қирғизистон фуқаролигини олишмоқда. Бу жуда катта муаммо. Агар биз бу муаммога эътибор қаратмайдиган бўлсак, яқин 20 йилда миллий хавфсизлик масаласида жуда катта муаммо пайдо бўлади. Ўш вилоятининг Қорасув бозорида, Бишкекдаги «Дордой» ва «Мадина» бозорларида хорижий давлат фуқоролари ишлайди. Улар бизнинг фуқаролар билан рақобат қилар экан, фуқароларимизни бизнесдан чиқариб ташламоқда. Аҳоли қўлида бўлган маблағлар хорижга олиб чиқилмоқда. Қирғизистон хорижий давлатнинг провинциясига айланиб қолиш хавфи пайдо бўлди. Бу бизнинг яқин 10 йилдаги катта муаммомиздир», - дея баёнот берди Тазабек.

У муамони ҳал қилиш масаласида Қирғизистонда ишламоқчи бўлган хорижий фуқаролар давлат банкларига 50-70 минг доллардан қўйиши лозимлигини, бу пуллар хорижликлар фаолиятини тугатиб уйларига қайтишда қайтарилишини таклиф қилди.

Икрамов шунингдек, ИИВ, ТИВ ва МХДҚдан 45 кун ичида Қирғизистонда қанча хорижлик ишлаётганини ва сўнгги 5 йилда қанча хорижликлар келганини аниқлашни сўради. Қирғизистон расман ҳар йили республикада ишлаш учун хорижликларга 16-17 мингта квота ажратади. Шундан 70% ни Хитой фуқаролари олади.

XS
SM
MD
LG