Ссылки доступа

Қамчиқдаги автотўқнашувда 4 одам ҳалок бўлди


"Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш" йўлининг 214-километрида 5 декабрь куни кеч соат олти яримларга яқин юз берган автотўқнашувда тўрт нафар одам ҳалок бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 6 декабрда билдиришича, Тошкентдан Фарғона водийсига қараб кетаётган Nexia автомашинаси йўлда таъмирлаш ишларини олиб бораётган Iveco автокранининг орқа қисмига келиб урилган.

Натижада Nexia автомашинасида кетаётганлардан 4 нафари ҳалок бўлган, бир одам жароҳатланган. Жароҳат олган шахс Ангрен марказий касалхонасига ётқизилди.

XS
SM
MD
LG