Юлдашевнинг сўзларига кўра, хорижга чиқиш учун паспорт олишни хоҳловчилар сонига қадар расмийлаштириш пунктлари сони оширилиши мумкин. Саломатлиги туфайли кела олмайдиган фуқаролар учун эса мобил станциялар хизмати йўлга қўйилади.
Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан 10 иш куни давомида тайёрланиши белгиланган. Унинг амал қилиш муддати 10 йил этиб белгиланган. Икки йилга берилаётган хорижга чиқиш учун рухсат берувчи стикер (овир) бекор қилинади.
Ўзбекистон фуқароларининг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти тўқ қизил рангда ишлаб чиқилиши кўзда тутилмоқда.
Ҳимоялаш даражаси бўйича, хорижга чиқиш учун биометрик паспортидаги бетларда Ўзбекистоннинг тарихий обидалари акс эттирилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, амалга киритилиши белгиланган хорижга чиқиш учун биометрик паспорти сув белгилари, саккиз қиррали пентограмма, ранги ўзгарувчи бўёқ, муарли эффект, металлаштирилган ҳимоявий ип, ламинациялаштирилган пленка ҳамда паспорт қобиғига жойлаштирилган электрон чипдан иборат.
Янги паспорт учун энг кам иш ҳаққининг тахмин қилинаётган 150 фоизи миқдоридаги давлат божи ундирилиши (ҳозирда ушбу миқдор 304,095 сўмдан ёки $37дан иборат) кўзда тутилмоқда.
Айни вақтда, 2011 йилги намунадаги биометрик паспортига эга фуқаролар чиқиш визаси талаб қилинмайдиган давлатларга чиқа оладилар. Шунингдек, 2021 йил 1 январга қадар чиқиш стикери билан ҳам узоқ хориж давлатларига чиқиш имконияти сақлаб қолинади.