Ссылки доступа

Назарбоевнинг кичик қизига давлат мукофоти берилди


Фильм режиссёри Ахан Сатаев, продюсери Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг кичик қизи Алия Назарбоев бўлмиш «Онага олиб борадиган йўл» («Анаға апарар жол») кинодраммасининг муаллифлар жамоасига давлат мукофотлари берилди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг адабиёт ва санъат соҳасидаги 2018 йилги давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисидаги фармони бугун расмий матбуотда эълон қилинди. Фармонда жамоа иштирокчиси сифатида сценарий муаллифиТимур Жақсилиқов, актриса Алтинай Ногербек ва актер Адил Ахметовлар ҳам кўрсатилган.

Мукофотга шунингдек, «Астана Опера» давлат театрининг собиқ директори Толеубек Алпиев, дирижер Алана Бўрибаева, театр солисти Сундет Байгожин таркибидаги муаллифлар жамоаси ва “Абай” операси учун театр жамоаси ҳам сазовор бўлди. Бошқа лауреатлар орасида шоира Акуштап Бахтигереева, шоирлар Тиништиқбек Абдикаримов ва Утеген Оралбаевлар ҳам бор. Бахтигереева ва Абдикаримовга мукофот шеърлар тўплами учун берилди.

Фармон “Давлат мукофотини тақдим қилиш комиссияси тақдимномаси кўриб чиқилганидан сўнг” имзоланди. Мазкур фармон расман эълон қилинганидан сўнг амалга киритилади.

2017 йил сентябрида Американинг Holywood Reporter журналида “Оскар”: Қозоғистон “Онага олиб борадиган йўл”ни хорижий тилдаги [фильмлар] бўйича тақдим қилди” деб номланган мақола эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG