Ссылки доступа

Ҳуқуқ ҳимоячилари Азимжон Асқаров иши бўйича Европа Иттифоқига мурожаат қилди


Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи Human Rights Watch ташкилоти Европа Иттифоқига мурожаат қилиб, Азимжон Асқаровни озод қилиш масаласида Қирғизистон ҳукуматига мурожаат қилишни илтимос қилди.

Жамоавий мактуб 10 декабрь куни бўлиб ўтадиган “Европа Иттифоқи-Қирғизистон” конференцияси арафасида эълон қилинди. Мактубда таъкидланишича, қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси 2010 йилдан бери қонунга зид равишда қамоқда ушлаб турилибди. Шунингдек, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитасининг Асқаровни озод қилиш борасидаги 2016 йилги талабига қарамай, у ҳамон қамоқда сақланмаётгани таъкидланади.

Эслатиб ўтамиз, Азимжон Асқаров Жалолобод вилоятининг Бозорқўрғон туманида истиқомат қилган ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти билан шуғулланган. 2010 йил июнь ҳодисаларидан кейин у тартибсизликларни уюштиришда ва милиция ходимини ўлдиришда иштирок этганлик гумони билан ҳибсга олинди. Барча суд инстанциялари қарорига биноан у умрбод озодликдан маҳрум қилинди.

2016 йилапрелида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитаси Қирғизистонга мурожаат қилиб, ҳуқуқ ҳимоячисининг ишини қайта кўриб чиқишга чақирган эди. Қўмита ўз қарорини Азимжон Асқаров қонунга зид равишда ушлангани, унга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ва у оғир шароитларда ушлаб турилгани билан изоҳлаган эди.

Кейинчалик жиноий иш Чуй вилоят судида қайта кўриб чиқилди, ҳамда 2017 йил 24 январда чиқарилган қарор бўйича унинг умрбод қамоққа ҳукм қилинганини кучда қолдирди. Бироқ, бир қатор халқаро ташкилотлар ҳуқуқ ҳимоячиси қонунга зид равишда қамоқда ушлаб турилганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG