Олмаота аэропортидаги учиш ва қўниш таблосида TajikAir авиакомпаниясининг 7J4897-рейси кечикаётгани қайд этилган. Маҳаллий ахборот агентликлари Олмаота аэропорти матбуот хизматига таяниб, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли самолёт Чимкентдаги заҳира аэродромига юборилгани борасида хабар тарқатди.
Тарқатилган хабарларга кўра, туман туфайли кўриш даражаси ёмонлиги сабаб маҳаллий авиакомпанияларнинг бир қатор рейслари кечикаётгани хам таъкидланади.
Матбуот хизмати хабарига кўра, аэропорт “ҳатто қуюқ туман”да ҳам ҳар қандай самолётларни қабул қилиш имкониятига эга, фақат экипаж ва ҳаво кемаси тегишли категорияга эга бўлиши керак. Матбуот хизмати йўловчиларга рейслар вақтини аэропорт маълумотхонасидан ёки авиакомпаниялардан аниқлаб олишни тавсия қилди.