Ссылки доступа

Мирзиёев маҳбусларга ҳам сайлаш ҳуқуқ берилишини таъкидлади


7 декабр куни Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган анжумандаги чиқишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қамоқхоналардаги махбусларга ҳам сайловда овоз бериш ҳуқуқ берилиши кераклигини таъкидлади.

"Озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг сайлаш ҳуқуқини чекловчи нормаларни келгусида халқаро меъёрлар асосида қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ", - деди Мирзиёев.

Бундан олдин президент Мирзиёев Конституция куни муносабати билан афв эълон қилди.

Президент фармони билан 136 киши афв қилинади. Шу жумладан 98 киши қамоқдан озод этилади.

Қайд этилишича, афв этилганларнинг 62 нафари тақиқланган ташкилотлар вакилларидир.

8 декабрь - Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун.

XS
SM
MD
LG