Ссылки доступа

Ўзбекистонда милиция ходимлари Қуръонга қўл қўйиб пора олмасликка қасамёд қилди


Ўтган ҳафта давомида Тошкент вилоят, Юқоричирчиқ туманида ички ишлар ходимлари Қуръонга қўл қўйиб, пора олмасликка ва тамагирлик қилмасликка қасамёд қилдилар.

Ижтимоий тармоқларда айни туман Ички ишлар идорасида қасамёд маросими акс этган сурат тарқалди.

Жазоланишидан қўрқиб исми сир қолишини сўраган Юқоричирчиқ ИИБ ходимининг айтишича, қасамёд маросимлари туман имом- хатиби иштирокида бўлиб ўтган.

Айни тадбирлар, Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги мулозимининг маълум қилишича, Ўзбекистон президентининг 2017 йил 2 февралдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонуннинг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастури рамкасида ўтказилмоқда.

Юқоричирчиқ ИИБ навбатчиси маросим тўғрисида маълумот олиш учун "бошлиқларга боғланиш зарур"лигини айтди.

Ўзбекистонда оммавий равишда қасамёд қилиш маросими дастлаб Сирдарёлик фермерлар орасида кузатилди. Фермерлар ўз касбига содиқ қолишлари, мамлакат тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиши ва ноҳақ ишлар билан шуғулланмаслик учун қасамёд қилдилар. Ўзбекистонда фермерлар билан бир қаторда, шифокорлар ҳам оммавий қасамёд қабул қилиш ҳоллари кузатилди.

XS
SM
MD
LG