Ссылки доступа

Тожикистонда иккита минерал - "бадахшанит" ва "фалгарит" топилди.


Халқаро минералогия ассоциацияси Тожикистонда топилган иккита янги минерални жаҳон рўйхатига киритди.

Минераллар Бадахшон ҳудудидан, Мурғаб туманидан 45 км шарқда, Зарафшон водийсининг Ягноб дарёси ўнг соҳилидаги Кўҳи Малик ёнбағирларидан топилгани боис – «бадахшанит» ва «фалгарит» номи берилди.

Тожикистон Фанлар Академиясининг маълум қилишича, Халқаро Минералогия ассоциацияси (ХМА) ҳар икки минерални 18 сентябрь куни рўйхатга олди. Суҳбатдошларнинг сўзларига қараганда, минераллар тожик геологлари ва Россиянинг Ферсман номли минералогия музейи олимларининг қўшма илмий-тадқиқотлари давомида топилган.

Тожикистонда советлар даврида ва мустақиллик йилларида бошқа жойларда учрамайдиган минералларнинг ўнлаб турлари топилган. «Тожикит», «гармит», «дараипиёзит» - тожик олимлари томонидан топилган ва халқаро минераллар реестрига киритилган.

Умумий олганда тожик олимлари Тожикистон ҳудудларидан 30дан ортиқ янги минералларни топган. Жаҳонда минералларнинг 5300 дан ортиқ тури топилган ва бу рўйхат ҳар йили янги кашфиётлар билан тўлдирилади.

XS
SM
MD
LG