Ссылки доступа

Туркманистонда кириб келаётган янги йил рамзи бўлмиш тўнғиз кўриниши ноошкора тақиқланди


Туркманистон расмийлари янги йилда тўнғиз безакларидан, шунингдек иллюстрацияларда тўнғиз рамзларидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда Ашхободдаги «Озодлик» радиоси мухбири хабар берди.

Унинг сўзларига қараганда, тақиқлов расман эълон қилинмаган, бироқ айни дамда шаҳарда кириб келаётган янги йил рамзини учратиб бўлмайди.

"Ўтган йили дўконлар ва савдо нуқталарининг пештахталарида октябрь ойидаёқ янги йил совғалари, шунингдек тақвим ва янги йилнинг бошқа безаклари сотувга чиқарилган бўлиб уларда ўша вақтларда янги йил рамзи бўлган итнинг рамзи бор эди, аммо бу йил янги йилнинг рамзи ҳеч қаерда учратмайсиз", - дея таъкидлайди Ашхободдаги «Озодлик» мухбири.

Яқинда давлат раҳбари ҳукуматга шаҳардаги янги йил безаклари миллий туркман усулида, шунингдек туркман эртаклари шаклида безатилиши лозимлигини топширган эди, бироқ тўнғиз рамзи тақиқланмаган эди. Шу билан бирга маҳаллий таҳлилчилар, тўнғиз суратининг йўқлигини президент тақиқида мавжудлигини айтишади.

«Озодлик» бу маълумотни расмий манбалардан тасдиқлашга уринмоқда.

Туркманистон аҳолисининг катта қисмини мусулмонлар ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG