Ссылки доступа

Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг энг кам ойлиги 1,6 миллион сўм бўлади


Ўқитувчиларнинг энг кам ойлиги 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб 1 миллион 614 минг 581 сўм бўлади. Бу ҳақда Молия вазирлигининг «Фуқаролар учун 2019 йил бюджети» лойиҳасига таянган ҳолда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Жадвалга асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб бошланғич ва ўрта синф ўқитувчилари тоифасига қараб 1 миллион 614 минг 581 сўмдан 2 миллион 225 минг 864 сўмгача иш ҳақи оладилар.

Мактаб директори гуруҳига қараб 2 миллион 236 минг 441 сўмдан 2 миллион 532минг 184 сўмгача иш ҳақи олади.

Директор ўринбосарлари учун иш ҳақи миқдори 2 миллион 387 минг 979 сўмгача, психологлар учун 1 миллион 453 минг 123 сўмгача, кутубхоначилар учун эса 966 минг 740 сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади.

Бундан ташқари, синф раҳбарлиги учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизгача, дафтарларни текширганлик учун 50 фоизгача ва касбий маҳорат учун 40 фоизгача бўлган миқдорда устамалар ҳам тўланади.

XS
SM
MD
LG