Ссылки доступа

ҚР бош вазири собиқ ўринбосарининг декларация қилинмаган 889 минг доллари ва кўчмас мулки фош қилинди


Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бош вазирнинг собиқ ўринбосари Дуйшенбек Зилалиевнинг декларация қилинмаган мулкини фош қилди.

Идоранинг маълум қилишича, расмий декларацияга кўра, 2011 йилдан 2016 йилга қадар Зилалиев 2,5 млн сом (35 минг доллардан кўпроқ) ишлаб топган. Унинг рафиқасининг даромадлари 408 минг сомни ташкил қилган. Бироқ собиқ амалдорнинг активлари унинг расмий даромадидан анча ошиб кетган.

Терговчилар, 2018 йил сентябрига қадар Зилалиев тижорат банкларидан бирининг филиали бўлимида декларция қилинмаган 889,9 минг доллар сақлаганини фош қилишган. Бундан ташқари декларацияда кўчмас мулк кўринишидаги активлар - хонадон, уй, ҳовлилар кўрсатилмаган. Тергов версиясига кўра, улар қариндошларининг ва унга тегишли бўлган шахслар номига расмийлаштирилган.

Масалан, 2017 йил 17 апрел куни Дуйшенбек Зилалиев Бишкек марказидаги иккита идора биносини ўзининг қариндошлари номига расмийлаштирган. Олди-сотди шартномасига кўра, уларнинг баҳоси 34 млн ва 19 млн сомни ташкил қилади. МХДҚнинг маълум қилишича, бундан ташқари Зилалиев Давлат геология агентлиги директори бўлиб ишлаётганида ўзининг ишсиз қариндоши номига олтин, оҳактош ва бошқа конларни ўзлаштириш борасидаги лицензияларни расмийлаштирган.

«Шу муносабат билан бу иш бўйича тергов идоралари амалдор шахс ўзининг қонуний даромадларини декларация қилиши оқилона йўл деган мавқеини илгари сурмоқда. Айни дамда ҳибсга олинган амалдор МХДҚ СИЗОсига жойлаштирилди», - дейилади қўмита хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Зилалиевга нисбаан ЖКнинг 308-1 моддаси (ноқонуний бойиш) бўйича айб қўйилган. Тергов версиясига кўра, у ўз мулкининг бир қисмини декларацияда кўрсатмаган.

Зилалиев ўзига қўйилаётган айбловларни инкор қилади. 9 декабр куни суд залидан чиқар экан, у журналистларга баёнот бериб, мол-мулкини яширмаганлигини айтди ва тез орада ОАВ ҳужжатлар билан танишиш имкониятига эга бўлишини таъкидлади.

2017 йил 27 ноябрида президент Сооронбай Жээнбековнинг инаугурация маросимидан кейин Дуйшенбек Зилалиевга нисбатан Қирғизистон Жиноят Кодексининг 228 — моддаси («Террорчилик акти бўйича била туриб ёлғон маълумот бериш») бўйича жиноий иш очилган эди. 2018 йилнинг октябрида суд уни шартли равишда уч йил озодликдан маҳрум қилди.

XS
SM
MD
LG