Ссылки доступа

Тожикистонлик тўрт нафар сузувчи Хитойда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қатнашади


Тожикистонлик сузувчилар Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 2018 йилнинг 11 декабридан 16 декабрига қадар бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида қисқа масофаларда сузиш мусобақаларида иштирок этади.

Халқаро сузиш федерацияси (FINA) маълумотига кўра, чемпионатда жаҳоннинг 178та мамлакатидан 960 спортсмен қатнашади. Сузувчилар аёл ва эркаклар ўртасида бўлиб ўтадиган мусобақаларда 46 та мукофотлар учун кураш олиб боришади.

Тожикистон сув спорт тури Федерацияси маълумотларига қараганда, тренер Алишер Чингизов раҳбарлигидаги Тожикистон терма жамоси таркибига тўрт нафар спортчи киритилган.

Халқаро сузиш федерацияси (FINA) мусобақалар мукофот жамғармасини оширди ҳамда 2 млн 70 минг АҚШ долларига етказди. Шундан 1 млн 530 минг доллари якка сузувчилар учун ва 540 минг доллари эса эстафеталар учун сарфланади.

Якка сузувчилар ғолиби 10 минг АҚШ долларини олади, иккинчи ўрин учун – 8 минг, учинчи ўрин учун – 7 минг, тўртинчи ўрин учун – 6 минг, бешинчи ўрин учун– 5 минг, олтинчи ўрин учун – 4 минг, еттинчи ўрин учун – 3 минг ва саккизинчи ўрин учун– 2 минг АҚШ доллари берилади.

XS
SM
MD
LG