Ссылки доступа

Туркманистон шимолида прокуратура ходимларига қимматбаҳо автомобилларга эга бўлиш тақиқланди


«Озодлик» манбаларининг хабарларига кўра, Дашўғиз вилоятида прокуратура ходимларига оғзаки равишда қимматбаҳо автомобиллардан фойдаланиш тақиқланиши ҳақида огоҳлантиришган.

«Бу каби фармойиш юқоридан тахминан 3-4 ой аввал берилган. Шундан сўнг прокуратура ходимлари ўзларининг қимматбаҳо машиналарини сота бошлашган. Айримлар ўз машиналарини қариндошлари номига расмийлаштиришган. Шунга қарамай улар қимматбаҳо машинаналарда юришдан хавфсирашмоқда», - дея хабар беради ўз исмини ошкор қилмаган «Озодлик» манбаси.

Унинг айтишича, прокуратура ходимлари орасида «Toyota Pathfinder» ёки «Toyota Highlander» йўл танламаслари машҳур, улар амалда янги бўлган автомобилларни яхши кўришади.

«Прокуратура ходимларининг автомобиллари бошқаларникидан янгилиги билан ажралиб туради. Уларнинг ҳаммасидаги машиналар янги. Янги фармойиш прокуратура ходимлари оддий одамлардан ажралиб турмаслиги учун берилгани айтилмоқда», - дея таъкидлайди манба.

«Озодлик»нинг Туркманистондаги манбаларининг сўзларига қараганда, қимматбаҳо автомобилларга тақиқлов мамлакатнинг бошқа вилоятлари ва пойтахтдаги прокуратура ходимларига ҳам таъллуқлидир. «Озодлик» радиоси ҳозирча бу маълумотларни тасдиқлаш ва бу хабарлар бўйича изоҳ олишга муваффақ бўла олмади.

Бир неча йиллар давомида Туркманистонда давлат хизматчилари ва амалдорлар учун хусусий автотранспортга эгалик қилишга қаратилган тақиқлов ва чекловлар амал қилган эди.​ Жумладан, 2017 йилнинг ноябрь ойида Туркманистон ички ишлар идоралари ходимларининг автомобиллари оқ рангда бўлиши кераклиги маълум қилинди.

XS
SM
MD
LG