Ссылки доступа

Қозоғистонда 12 млн абонентнинг мобил алоқаси узиб қўйилиши ваъда қилинмоқда (видео)


В Казахстане обещают отключить от сотовой связи 12 млн абонентов
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:55 0:00

Январь ойи бошларида Қозоғистонда 12 миллион абонентнинг мобил алоқаси ўчириб қўйилиши мумкин – улар ўз телефонларининг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказмаган.

Ўтган йили мамлакатда қабул қилинган «Алоқа тўғрисида»ги Қонунга биноан, мобил алоқа компаниялари гаджетлари рўйхатдан ўтмаган абонентларга хизмат кўрсатишлари мумкин эмас. Бу дегани ҳар бир мобиль жиҳоз инсоннинг шахсий маълумотларига боғлиқ бўлиши керак.

"Тарқатилган хабарларга кўра, 26 млн абонентнинг ярмидан кўпроғи, яъни фақат 14 миллиони рўйхатдан ўтган. Бу декабрь бошидаги маълумот. Бир неча миллион қозоғистонлик янги йил оқшоми ва эртаси куни бир-бирларини табриклай олмасликлари эҳтимолини англатади", – дейди Қозоғистон парламенти депутати Михаил Чирков.

Йил бошида амалдорлар IMEI-кодларининг рўйхатдан ўтказилишини телефон сотиш билан шуғулланувчи «кулранг бозор»га қарши кураш сифатида талқин қилишган эди. Биргина шу йилнинг ўзида мамлакат бўйича 40 мингта аппарат ўғирланган, дея маълум қилди полиция. Бу каби жиноятларнинг 5% фош қилинади.

"Буларнинг ҳаммаси иккиламчи бозорда телефон аппаратларидаги маълумотлар ўчириб ташланиши, ўзлаштирилиши ва қайта сотилиши билан боғлиқдир. Кўриладиган чоралар абонентларнинг оқ рўйхатини яратишдан иборат", – дейди Қозоғистон ИИВ вакили Турсинбек Ахметов.

Полициянинг фикрича, аппарат рўйхатдан ўтказилганидан кейин SIM-картларнинг ўзгартирилиши мумкин бўлмайди – бу ҳолда телефон ишламай қолади. Аппарат ўғирлангудек бўлса уни топиш осонлашади. Бу каби ваъдаларга қарамай Остонада ўз телефонларини рўйхатдан ўтказишга шошишмаяпти.

Вазир Абаевнинг ишонч билдиришича, инсоннинг шахсий маълумотларини телефонга киритилиши қонунга зид эмас. Унинг сўзларига қараганда, ҳукумат бу маълумотларни бошқа мақсадларда, масалан одамларни кузатишда ишлатмайди. Ҳукуматнинг ишонишича, бу каби чоралар анчадан бери ишлатилмаётган рақамларни абонентлар базасидан чиқариб ташлашда фойдаланилади.

XS
SM
MD
LG