Ссылки доступа

Балиқчидаги устахонада чиққан ёнғинда бир одам тириклайин ёниб кетди


Андижон вилоятининг Балиқчи туманида юз берган ёнғинда бир одам тириклайин ёниб кетди. Бу ҳақда Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасига таянган ҳолда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Хабарда айтилишича, ёнғин 10 декабрь куни автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасида юз берган. Ёнғинга автомобиль газ баллонини демонтаж қилиш жараёнидаги эҳтиётсизлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

“Ёнғинни бартараф этиш вақтида фуқаро С.П.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган, шунингдек, устахона ишчиси фуқаро Н.Б. куйиш тан жароҳатини олиб шифохонага ётқизилган”, дейилади хабарда.

Ёнғин оқибатида устахонанинг шифти, томи, жиҳозлари ҳамда устахонада бўлган “Дамас” автомобили ёниб кетган. Ёнғинни ўчиришга 2та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган.

XS
SM
MD
LG