Ссылки доступа

Атрофдаги туманлар ҳисобига Душанбе чегараси кенгаймоқда


Душанбе
Душанбе

Душанбе шаҳар мажлиси (кенгаши) депутатлари атрофидаги туманлар ҳисобига пойтахт ҳудудини кенгайтириш масаласини муҳокама қиладилар.

«Душанбе шаҳар чегараларини ўзгартириш» - халқ депутатлари шаҳар кенгашининг 18 декабрда бўлиб ўтиши кутилаётган 17 сессияси кун тартибидаги масалалардан биридир.

Навбатдаги сессияда депутатлар Душанбе шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режасининг шу йил 11 ойда бажарилиши ва 2019 йилга мўлжалланган шаҳар бюджети лойиҳасини муҳокама қилишлари ҳам кутилмоқда.

Пойтахт атрофидаги ҳудудларнинг катта қисми, жумладан пойтахтдаги энг йирик “Карвон” бозорининг худуди Рудакий туманига қарайди.

Чегараларнинг кенгайтирилиши, расмийларнинг фикрича, Душанбени йирик саноат ва маданий марказга айланишига ҳисса бўлиб қўшилади.

Душанбе шаҳрининг ҳудуди 12,6 минг гектардан ортиқ, 2018 йилиюнь ойи ҳолатига кўра шаҳар аҳолисининг сони 900 минг кишидан иборат. Бироқ, мутахассисларнинг фикрича, ички миграция ва туғилиш даражасининг юқорилиги туфайли пойтахт аҳолиси аллақачон 1 миллион кишидан ошиб кетган.

Душанбе аҳоли зичлиги бўйича тожик шаҳарлари орасида етакчиликни қўлдан бой бермайди: ҳар бир квадрат километрга ўртача 6400 киши тўғри келади.

Бундан аввал ҳам пойтахт ҳудуди атрофдаги туманлар ҳисобига, жумладан Варзоб туманиҳисобидан кенгайган.

Шу йилнинг март ойида шаҳар маъмурияти Душанбе шаҳрининг 2025 йилгача бўлган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурини маъқулади. Пойтахт чегараларини кенгайтириш мана шу дастур пунктларидан биридир.

XS
SM
MD
LG