Айтилишича¸ бешала давлат темир йўл компаниялари раҳбарларининг Тошкент йиғилишида шундай қарор қабул қилинган.
Режага мувофиқ¸ бу темир йўл лойиҳаси Ўзбекистон¸ Афғонистон¸ Покистон¸ Ҳиндистон ва Россияни Европа Иттифоқи ва жануб-шарқий Осиë билан боғлайди ва янги транспорт коридорига асос солади.
Расмий хабарга кўра¸ янги темир йўлни электрлаштиришга имкон бериш мақсадида бу йўналиш бўйлаб юқори қувватли электр линиялари ўтказиш ҳам кўзда тутилган.
Ҳозирча бу транспорт лойиҳасининг умум қиммати¸ унга қайси давлат қанча улуш қўшиши ҳақида маълумот берилмади.