Ссылки доступа

Страсбургдаги рождество ярмаркасида отишма: 2 киши ҳалок бўлди


Страсбург марказидаги рождестово ярмаркасида сешанба куни кечқурун отишма юз берди, бунинг натижасида икки киши ўлдирилди, камида ўн киши яраланди.

Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, жиноятчи турли жойларда туриб бир неча бор ўқ узган. Полиции гумондорнинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди, у қочиб кетди. Таъкидланишича, тажжовузкор аввалдан ҳуқуқ тартибот идораларига маълум бўлган.

Ҳодиса юз беган жой ўраб олинди, шаҳар марказида транспорт ҳаракати тўхтатилди. Тажжовузкор нима учун ҳужум қилгани маълум эмас – тергов ишлари давом этмоқда. Терговни терроризмга қарши кураш идораси ўз назоратига олган. Франция президенти Эммануэль Макрон Страсбургга ички ишлар вазири Кристоф Кастанерни юборди.

Европа парламентининг Страсбургдаги биноси қуршаб олинди, ходимлар ва журналистлар бинодан чиқиб кета олмади, дея хабар беради AFP. Бу ерда ялпи мажлис бўлиб ўтмоқда, унинг ишида Европарламентнинг юзлаб аъзолари иштирок этаётир.

2015 йилда Парижда юз берган террор ҳужумларидан кейин Францияда жорий этилган кучайтирилган хавфсизлик чоралари сақланиб турибди. Сўнгги уч йилда Францияда бир нечта террор ҳодисалари юз берди, терактлар оқибатида 200дан ортиқ киши қурбон бўлди.

XS
SM
MD
LG