"Лойиҳа биринчи навбатда бола оилада яшаб қолишига қаратилган. Болага оила муҳити зарур. Иккинчи навбатда, шу каби ногирон болаларга доимий равишда қараб келаётган ота-оналарни қўллаб-қувватлашга қаратилади", – дейди Ижтимоий тараққиёт вазирлигининг меҳнат бошқармаси бошлиғи Махабат Турдумаматова.
Олти минг киши февраль ойидан маош олиши мумкин. Болаларга доимий равишда эътибор кераклиги ҳақида тиббий тасдиқлаш мавжуд. Бошқалар ҳам шу каби маълумотномани олиши керак. Шунингдек, банкда ҳисоб очишлари ва бир қатор бошқа ҳужжатларни олиб келишлари лозим.
"Шахсий ёрдамчи бўлиш истагида бўлганлар учун зарур бўлган ҳужжатлар имкон қадар камайтирилди. Бу ерда патент ва суғурта ҳам кўзда тутилмоқда. Бу ҳолда вазир, бу кўриниш Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги томонидан қайд қилинишини таъкидлади", – дейди Турдумаматова.
Шахсий ёрдамчи сифатида нафақат ота-оалардан бири, балки боланинг бошқа қариндоши ёки махсус таълим олган киши ҳам бўлиши мумкин. Бу иш учун ҳукумат беш минг сом ёки 75 доллар беришга қарор қилди – бу пул мамлакатдаги энг кам турмуш даражасидир. Патент, суғурта тўловлари ва расмийлаштиришни ҳукумат ўз зиммасига олади. Бу тўловлар – келажакда пенсия жамғармаси бўлади.
"Биринчидан, бу ерда моддий жиҳат эмас. Тасаввур қилинг, бир кеча кундузда 24 соат бемор бола билан машғулсиз, белгиланган маошга кимдир атиги ярим кун болага қараб туришга рози бўлса она ишлаши мумкин, ёки ўзига қарашга вақт топади, бу жуда катта психологик ёрдам бўлади", – дейди «Рука в руке» («Қўлма-қўл») жамоат бирлашмасининг раҳбари Жилдиз Садиқова.
Давлат томонидан кўрсатиладиган бу каби ёрдам оила харажатларининг 15 фоизини қоплайди. Аммо бу ҳам катта ютуқдир. 15 йиллик мурожаатдан сўнг ҳукумат ота-оналарнинг илтимосига эътибор қаратди.