"Туркманистон Қуролли кучлари Олий бош қўмондони Гурбангули Бердимуҳамедов «Халқаро Бетарафлик куни муносабати билан маҳкумларни афв қилиш тўғрисида»ги фармонни имзолади, унга кўра мамлакатнинг 796 нафар фуқароси озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазони ўташдан озод қилинади", - дея хабар берди 10 ноябрь куни давлатга тегишли ТДХ ахборот агентлиги.
Хабарда таъкидланишича, 10 декабрь куни видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари ички ишлар вазири И.Муликовга ҳуқуқ тартибот идоралари раҳбарлари билан биргаликда афв қилинганлар тез орада қамоқдан озод қилиниши ва оилалари бағрига қайтишлари учун зарур чораларни кўришни топширди.
"Афв қилиш акцияси орқали биз қилмишларидан пушаймон бўлган кишилар ўзларининг ҳалол мехнатлари орқали ўз айбларини ювиши учун барча шароитларни яратиб берамиз", деган Туркманистон президенти, унинг бу сўзларидан ТДХ агентлиги иқтибос келтирган.
2017 йилда Бердимуҳамедов турли байрамлар муносабати билан уч мингдан ортиқкишини афв қилган эди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг сўзларига қараганда, кўп йиллардан бери сиёсий сабаблар билан қамалганлар ва виждон маҳбуслари «афв қилинганлар» рўйхатига киритилмайди.