Ссылки доступа

Тожикистонда набирасини тириклайин кўмган аёл 18 йилга ҳукм қилинди


Тожикистоннинг Хатлон вилоят суди 3 ёшли набирасини ўлдирган Абдураҳмон Жомий туманида яшовчи 58 ёшли Хожарой Ашуровани 18 йил қамоққа ҳукм қилди.

11 декабрь куни Хатлон судининг маълум қилишича, ҳукм қилинган аёл қаттиқ режимли колонияда жазони ўтайди. Бундан аввалроқ давлат айбловчиси унга 20 йил қамоқ жазоси берилишини сўраган эди.

Шафқатсиз қотиллик шу йилнинг 12 сентябрь куни Абдураҳмон Жомий туманидаги Навобод қишлоғида юз берди – Хожарой Ашурова набирасини тириклайин кўмди, боланинг ҳаракатланаётганини кўрган аёл уни бўғиб ўлдирган. Беҳрузжоннинг жасади олти кундан кейин топилди.

Хожарой Ашурова тергов мобайнида келини Гулсанам Боймуродовани ёмон кўргани учун набирасиниўлдирганини тан олди. Келини унга жиян бўлади – яъни қадрдон опасининг қизидир.

XS
SM
MD
LG