Ссылки доступа

Чилонзор ҳокимининг уйига ўғирликка тушганлар қўлга олинди


Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметовнинг хонадонига ўғирликка тушган уч нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда маҳаллий матбуотга 11 декабрь куни Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарларда айтилишича, 5 декабрь куни ўғрилар ҳокимнинг уйидан катта миқдордаги маблағни олиб чиқиб кетишган. Мазкур воқеа юзасидан Юнусобод туман Ички ишлар бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

7 декабрь куни уч нафар гумонланувчи — М. М., К. Г., ва Г. Р., ҳибсга олинган. Гумонланувчи М.М.,нинг уйи тинтув қилинганида заргарлик буюмлари ва пуллардан иборат далилий ашёлар топилган.

Гумонланувчиларга нисбатан 9 декабрь куни ҳибсга олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Сарвар Маҳаметов Чилонзор туманига шу йилнинг октябрида ҳоким этиб тайинланган эди. 2010−2016 йилларда у Бектемир тумани, 2016−2018 йилларда Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаган.

XS
SM
MD
LG