Ссылки доступа

Қозоғистон амалдорлари миллиардлаб бюджет маблағларини ўзлаштиришни чўзмоқда (видео)


Почему чиновники Казахстана покупают себе дома, а не строят школы
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:15 0:00

Қозоғистонда давлат идоралари бу йил республика бюджетидан турли дастур ва лойиҳаларга ажратилган 28 миллиард тенгени ўзлаштира олмади. Бу 75 миллион доллардан ортиқ маблағдир.

Шу билан бирга мамлакат вилоятларидаги айрим амалдорлар бюджет маблағлари ҳисобидан ўзларига ҳашаматли уйлар сотиб олмоқда, аммо ўз минтақаларида пулларни ишлата олмаяпти. Уларнинг фикрича, йил тугашига – бу ўн иш куни – вақт бор.

Бўлиб ўтган матбуот анжуманида Павлодар раҳбари Ануар Кумпекеев бу йил қанча болалар майдончаси қургани ва қанча дарахт ўтқазганини намойиш қилди. Унинг сўзларига қараганда, бунинг учун бюджетдан 77 миллион тенге сарфланган. Бу 207 минг доллар деганидир. Амалдор бир нарсани: шаҳар хазинасидан олинган 50 миллион тенгега уй қурганини айтишни унутди. Бу уй шахсан ўзи учун қурилган. Тўғри, амалдорга уй керак, демоқда вилоят маъмурияти, аммо бу қадар ҳашаматли бўлиши керак эмас-да.

"Вилоят ҳокими бюджет маблағлари самарасиз ишлатилаётганини билдирган ҳолда, ҳашаматли уй сотиб олгани учун Павладар шаҳар ҳокимига ҳайфсан эълон қилди, ҳамда бу уйни бошқа бир нечта хонадонларга алмаштириш, бу хонадонларни эса навбатда турган етим болаларга топшириш имкониятларини ўрганиб чиқишни топширди", – дейди Павлодар вилоят маъмурияти матбуот котиби Азамат Байтенов.

Молия вазирлиги бу йил амалдорлар томонидан 28 миллиард тенге ёки 75 миллион доллар ўзлаштирилмаганлигини ҳисоблаб чиқишди. Бу пуллар йўллар ва мактаблар қурилишига ишлатилиши мумкин эди, бироқ бунга ҳалақит берувчи сабаблар бўлди. "Ўзлаштирилмасликнинг сабаблари – ишлар ўз вақтида бажарилмагани, ўз вақтида хизматлар кўрсатилмагани, ўз вақтида товарлар харид қилинмаганидадир", – дея таъкидлайди Қозоғистон молия вазири Алихан Смаилов.

Бюджет маблағларининг ўз вақтида ишлатилмаслигининг сабаблари жуда ҳам кўп, дейди "Сандж" тадқиқот маркази директори Жанар Жандосова. Давлат идораларида молия йили январь ойида бошланади, пуллар эса уларга март ойида келиб тушади. Шундан сўнг муассасалар тендерларни эълон қилади ва бу жараён ишончли етказиб берувчи топилмагунга қадар узоқ давом этади. Натижада турли дастур ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш учун вақт оз қолади ва аҳолининг эҳтиёжлари унутилади, дейди социолог.

Остонада молиявий йил тугашига 12 иш куни қолди. Ой ўрталарида Мустақиллик куни муносабати билан бир нечта дам олиш кунлари бор. Молия вазирлигининг ишонишича, минтақаларда ишлатилмаган миллиардлаб тенгени ўзлаштиришлари учун вақт бор. Бу пуллар нимага ишлатилади – бу ҳозирча ноаниқ.

XS
SM
MD
LG