Ссылки доступа

Қозоғистоннинг Оқтауда портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди


Куни кеча Оқтауда юз берган портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳат олди, дея хабар берди Қозоғистон ИИВ фавқулотда вазиятлар Қўмитаси.

Қўмита хабарига кўра, 11 декабрm куни саноат зонасининг металлолом қабул қилувчи база ҳудудида номаълум жисм портлаган. «Бунинг оқибатида беш киши жароҳат олди, улардан икки нафари ҳодиса жойида вафот этди», — дейилади қўмитанинг чоршанба кунга ўтар кечаси тарқатган хабарида.

Қозоғистон ички ишлар вазири Қалмуханбет Қасимов парламент йиғилиши йўлакларида бугун журналистлар билан учрашар экан, қандай модда портлагани ҳозирча аниқ эмаслигини билдирди. Унинг сўзларига қараганда, Оқтаудаги металлолом қабул қилиш пунктида «аниқланмаган портловчи мослама» ишга тушган. Металлолом тўпловчи ва қабул қилувчи инсонлар ҳалок бўлди, дея маълум қилди вазир.

«Улар металл тўпловчилар. Улар ҳеч қаерда рўйхатдан ўтмаган, шунчаки "қора" металл тўпловчилардир. Улар далага боришган, бир неча қоп металлолом тўплашган. Улар рўйхатдан ўтмаган биринчи қабул пунктига киришган. Металлни топшириш вақтида портлаш юз берган. Қабул қилувчи ва металлни олиб келган шахс ҳалок бўлди», — дейди Қасимов.

Вазирнинг сўзларига қараганда, полиция ҳарбий терговчилар билан биргаликда ҳодисани ўрганмоқда. У, маҳаллий ОАВда пайдо бўлган эҳтимолий снаряд портлаши оқибатида мазкур ҳодиса юз берганлиги борасидаги хабарларни инкор қилди.

XS
SM
MD
LG