Ссылки доступа

Бишкекда сохта онкологнинг клиникаси беркитилади


Милиция шифокор Ҳашим Зайналиевдан чиқиб кетмаслик тўғрисида тилхат олди. Бундан аввал унга нисбатан «Қонунга зид равишда шифокорлик билан шуғулланиш» моддаси бўйича жиноий иш очилган эди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар ИИБ маълум қилди.

Парламентнинг 12 декабрь куни бўлиб мажлисида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Мадамин Каратаев шифокор Зайналиевнинг клиникаси беркитилишини маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, бундан аввал идора клиникани ёпиш тўғрисида уч марта ИИВга мурожаат қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова барча идораларга, жумладан ИИВ ва МХДҚга мактуб билан мурожаат қилганликларини айтган эди. Бироқ бу идоралар вазирлик жабрдийда томон сифатида кўрилмаслиги боис бирор бир чора кўрмади. Шу билан бирга судлар вазирлик ҳуқуқ-тартибот идораларга мурожаат қилиши лозимлигини сўради.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Онкология ва гематология миллий марказига оғир аҳволда беш ёшли қизча олиб келинди. Ҳашим Зайналиев ўзининг тиббиёт марказида қизни қон саратонидан даволади.

Маҳаллий ОАВ шаҳар ИИБга таянган ҳолда қизчанинг ота-онаси ички ишлар идораларига ариза ёзишдан воз кечгани ҳақида хабар берди.

10 декабрь куни Бишкек шаҳар ИИБ сохта онкологга нисбатан ҚР Жиноят Кодексининг 122 моддаси (ноқонуний шифокорлик) бўйича жиноий иш очилганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG