Ссылки доступа

Қозоғистонда беш йил ичида ажралишларни 30% га қисқартириш кутилмоқда (видео)


В Казахстане хотят за пять лет снизить число разводов на 30%. Вот как это будет
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:17 0:00

Қозоғистонда ҳар йили учта никоҳдан биттаси бузилади, сўнгги 10 йилда мамлакатда бир ярим миллион никоҳ бузилди. Октябрь ойида президент Нурсултон Назарбоев бу соҳадаги вазиятни «фожиали» деб атади ва ажралишларни камайтириш масаласида чора кўриш борасида амалдорларга шахсан кўрсатма берди.

Амалдорлар буйруқни бажаришга тайёр эканликлари борасида рапорт бера бошлашди: Қозоғистонда ажралишларга қарши кураш келаси йилдан бошланади. Ҳозирча қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва қонун чиқарувчиларга юборилди, унга кўра беш йил мобайнида, яъни 2023 йилга қадар мамлакатда барбод бўлаётган никоҳларнинг сонини 30%га камайтириш кўзда тутилган.

Жамоат тараққиёти вазирлигининг сайтига киритилган ҳужжатга кўра, Қозоғистон бўйлаб «Оила тарбияси ва оилани қўллаб-қувватлаш» марказлари очилади. Бу марказларда ФХДЁга ариза берилиши биланоқ одамлар билан маърифий суҳбатлар ўтказилади.

"Под прицелом навязывают, вот тебе жена, живи с ней": как в Чечне принудительно воссоединяют семьи
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:02:18 0:00

"Биринчи навбатда эндигина никоҳдан ўтган ёш келин-куёвлар билан ишлаш керак, – дейди Қозоғистон жамоат тараққиёти вазири Дархан Калетаев. – Никоҳдан ўтаётган одамларга, авваламбор никоҳ бу оддий иш эмаслигини тушинтириш керак".

Вазирлик режасида мамлакатнинг «энг яхши оиласи»ни аниқлаш мақсадида турли танловлар, никоҳдаги бахтли ҳаётга бағишланган ижтимоий сўров ўтказиш ва «бахт рейтинги»ни тузиш ҳам бор. Давлат шунингдек, ижобий оила муносабатлари намуналарини фуқароларга тарғиб қилишни ҳам режалаштирмоқда. Аммо Калетаевнинг ўзи ҳам дастурда ҳозирча «ҳам норматив-ҳуқуқий характердаги, ҳам мазмуний характердаги» масалалар мавжудлигини тан олмоқда.

Амалдорлардан ташқари бошқа касб эгалари ҳам дастурда иштирок этишга тайёр эканликларини билдиришди. Психолог Лимана Койшиеванинг айтишича, никоҳдан ўтаётганлар бир-бирларига мос эканликлари борасида тестдан ўтишлари керак. "Асосий муаммо эр-хотинлар бир-бирларини тушунмаслигидадир. Орадан маълум вақт ўтиб ё эр, ё хотин ишлашни ҳоҳламаслиги ойдинлашади. Талаб орта бораверади, ҳаражатлар кўпаяди ва ўзаро тушунмовчилик пайдо бўлади", дейди Койшиева.

Ҳозирча амалдорлар «ёш келин-куёвлар билан ишлаш» лозимлигини айтишаётган бир пайтда Қозоғистондаги ёш оилалар асосан уй-жой билан таъмиланишларини, моддий ёрдам беришларини сўрамоқда. Айнан молиявий етишмовчилик никоҳнинг бузилишига асосий сабаб экани айтилади. Қозоғистондаги ёш оилаларнинг 70% уй-жой муаммоси билан тўқнаш келаётганликларини тан олишади, 60% фоизи эса мунтазам равишда пул етишмаслигидан нолишади.

XS
SM
MD
LG