Ссылки доступа

Ўзбекистонда пенсионер ўқитувчиларни мактабларга қайтаришмоқда


2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда етти мингдан ортиқ пенсионер ўқитувчилар мактабларга қайтишади, деб хабар берди Халқ таълими вазирлиги сайтида.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев сентябрь ойида ўқитувчиларга пенсияларини ҳам тўлиқ тўлаш тўғрисида фармон имзолаган эди. Бунда мактаб ёки бошқа ўрта таълим муассасаси асосий иш жойи бўлиши керак.

ХТВ сайтида эълон қилинган статистик маълумотларга кўра, 2018 йил бошидан мактабларга олий таълимга эга 11,5 мингдан зиёд ёш мутахассислар ишга қабул қилинган. 2016 йилда бу кўрсаткич 1900 нафар эди.

Бундан ташқари, жорий йилдан Ўзбекистонда эркак ўқитувчилар сони 2017 йилга нисбатан 13 минг нафарга кўпайган.

XS
SM
MD
LG