Ссылки доступа

Прокуратура эътирозидан сўнг Остона суди Ўзбекистон фуқаросини оқлади


Қозоғистон Олий суди бош прокурор эътирозидан сўнг Ўзбекистон фуқаросини оқлади. У мамлакатдан чиқариб юбориш борасидаги суд қарорни бажармагани учун озодликдан маҳрум қилинган эди. Бу ҳақда Қозоғистон бош прокуратураси 13 декабрь пайшанба куни маълум қилди.

2016 йилда Отирау вилояти Исатай туман суди Ўзбекистон фуқароси Тажиевни “Чиқариб юбориш тўғрисидаги қарорни” бажармаслик моддаси бўйича айбдор деб топган ва 50 та ойлик кўрсаткичи (106 050 тенге= $290) бўйича жаримага тортган ва Қозоғистон ҳудудларидан беш йил муддатгача чиқариб юбориш борасида ҳукм чиқарган эди.

Матбуот хизматининг хабар қилишича, орадан бир йил ўтиб айни шу суд Тажиевни “айни ўша ҳаракати учун”, аммо жиноят кодексининг бошқа моддаси - “суд ҳукмини бажармаслик” билан айбдор деб топган ва олти ой озодликдан маҳрум қилган эди.

Қозоғистон қонунчилигига биноан битта ва ўша ҳаракат учун ҳеч ким қайтадан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Матбуот хизматининг хабарига кўра, Олий суд бош прокурорнинг эътирозида келтирилган далилларга розилик билдирган ва жиноий ҳуқуқ бузилишлари мавжуд бўлмагани боис жиноий ишни ёпишга қарор қилди.

XS
SM
MD
LG