Ссылки доступа

Хорогда минтақада энг йирик бўлган жамоатхона очилди


Тоғли Бадахшон мухтор вилоятининг маъмурий маркази – Хорогда Оға Хон жамғармаси томонидан қурилган Исмоилийлар маркази очилди.

«Исмоилийлар Жамоатхонаси ва Маркази» (Ismaili Jamatkhana and Centre) илк умумий ибодатдан сўнг ТБМВдаги исмоилийлар жамоаси вакиллари томонидан очилди. Ҳашаматли архитектура қурилмаси ибодат уйи, ижтимоий заллар, офис идораси, ўқув синфлари ва бошқа хоналардан ташкил топган.

Исмоилийлар жамоаси вакиллари кўпчиликни ташкил қилувчи ТБМВда бу каби марказ биринчи бор қурилди. Бино Оға Хон жамғармасининг молиявий маблағлари ҳисобига бунёд этилди, бунинг учун 15 млн. доллар сарфланди.

«Ўйлайманки марказ ёшларимизни нафақат ибодат билан ўзаро бирлаштиради. Олимлар ёшларни замонавий билимларни олиш, спорт билан шуғулланишга имконият яратиб беришади, шунингдек бу ерда одамлар тўпланиб, турлитадбирларни ўтказишлари мумкин», - дейди Хорогда истиқомат қилувчи Некруз.

Қўл меҳнати билан маҳаллий тошлардан барпо этилган бино ўрта асрлар биноларни ёдга солади. Бино хажми 4600 квадрат метр бўлган Марказнинг умумий ҳудуди 1,3 гектарни ташкил қилади. Бино уч қисмдан иборат: 1500 кишига мўлжалланган ибодат зали, маъмурий қисмга кутубхона, конференц-заллар, хона ва синфлар киради, шунингдек, 450 кишига мўлжаллаган ижтимоий зал бор.

Марказда ишловчи волонтерларнинг сўзларига қараганда, бу ерда математика, инглиз тили, дастурлаш ва бошқа фанлар бўйича ўқувчиларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Хорогдаги марказ Исмоилийларнинг Оға Хон жамғармаси томонидан қурилган Тожикистонда Душанбе шаҳридан кейинги иккинчи, жаҳонда эса еттинчи маркази ҳисобланади. Тожикистонда исмоилийлар жамоаси жаҳонда энг йирик бўлиб, асосан ТБМВда истиқомат қилади. Уларнинг сони 150 минг кишидан ортиқ экани айтилади.

XS
SM
MD
LG