Ссылки доступа

Полиция Страсбургдаги ярмаркага ҳужум қилганликда гумон қилинувчини отиб ташлади


Франция полицияси Страсбургдаги рождество ярмаркасига ҳужум қилганликда гумон қилинувчини отиб ташлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хавфсизлик хизматларидаги манбаларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Пайшанба куни кечқурун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Нодорф ҳудудида навбатдаги операция ўтказишди – у ерда 11 декабрь куни Страсбург марказидаги ярмаркага келганларга қарши ўт очган Шариф Шакат яшаган. Уч киши ҳалок бўлган, 13 киши жароҳатланган. Франция ҳукумати бу ҳужумни террорчилик ҳаракати деб айтди.

Полиция маълумотларига қараганда, ҳужумни Страсбурга яшовчи 29 ёшли Шариф Шакат содир этган. У нафақат Францияда, балкиГермания ва Швейцарияда ҳам 27 марта жавобгарликка тортилган. Ҳужум қилган шахс бир неча йил аввал ўғирлик учун ГФР ҳудудида қамоқ муддатини ўтаб чиққанди. Уни 2017 йилда Фрнцияга депортация қилишган.

Францияда 2015 йилда, Париждаги ҳужумдан сўнг киритилган кучайтирилган хавфсизлик чоралари сақланиб қолмоқда. Охирги уч йил давомида Францияда бир нечта террорчилик ҳаракатлари содир этилди, 200 дан ортиқ одам уларнинг қурбони бўлди.

XS
SM
MD
LG