Ссылки доступа

Тошкентда камида 5 минг одам тиланчилик билан тирикчилик қилади


Тошкентда 2018 йилда тиланчилик билан шуғулланган одамлар сони 5 минг нафардан кўп экани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси статистикасига таянилган ҳолда Сенат йиғилишида маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, тиланчилик билан шуғулланувчиларнинг 4 минги аёллардир, уларнинг 3 мингги боласи билагн тиланчилик қилади. Юз нафарга яқин ногирон эркак ва 500 нафарга яқин кекса ёшли кишилар ҳам тиланчилик билан кун кечириши аниқ бўлди.

“Сенатда маълум қилинишича, Тошкентда Тошкент вилоятидан (30-35 фоиз), Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан (25-30 фоиз), Бухоро ва Самарқанд вилолятларидан (20-25 фоиз) ва пойтахтнинг ўзидан (15-20 фоиз) бўлган тиланчилар ишлайди”, дейилади хабарда.

Шу муносабат билан Сенат 13 декабрда Ички ишлар вазирлигининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқди.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 1883-модда билан, Жиноят кодекси эса 1271-модда билан тўлдирилиши кутилмоқда.

Тиланчилик учун маъмурий жазо (энг кам иш ҳақининг бир баробаридан 3 баробаригача ёки 15 суткагача маъмурий ҳибсга олиш) қўллангандан кейин қонунбузарларга 240 соатгача ижтимоий-фойдали ишларга мажбурий жалб этиш, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1 йилгача озодликни чеклаш ёки шундай муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин.

Мазкур қонун лойиҳаси Сенатда қабул қилиниб, президент томонидан имзоланиб, матбуотда эълон қилинганидан сўнг кучга киради.

XS
SM
MD
LG