Ссылки доступа

Қозоғистонда мактаб ошхонасини танқид қилганлар судга тортилди (видео)


Қозоғистонда мактаб ошхонасидаги таомларнинг сифатига норозилик билдирган ҳолда пост эълон қилган ўқитувчи ва журналистлар устидан суд жараёнлари бошланди.

Бу ошхоналарга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берган тадбиркорлар “ўзларининг шаънини” ҳимоя қилиш мақсадида судга даъво аризаси билан мурожаат қилишди.

Отирау вилоятининг Қизилкога туманидаги Мияли қишлоғида жойлашган Халел Досмухамбетов номли ўрта мактаб ўқитувчиси Айгуль Муксанова мактаб ошхонасидаги таом сифатидан қониқиш ҳосил қилмади ва бу борада Facebook даги саҳифасига пост ёзди. У шўрва ичишни истамаётган мазкур мактабнинг беш нафар ўқувчисини суратга олди ва бу суратни ижтимоий тармоқда эълон қилди.

Пост эълон қилинганидан сўнг мактаб ошхонасини озиқ-овқат билан таъминловчи тадбиркор Меруерт Нурмагамбетова “ўз шаъни, қадрияти ва иш репутацияси” ҳақорат қилинганини айтиб ўқитувчини судга берди. У Айгуль Муксановадан раддия беришни ва маънавий зарар сифатида иккимиллион 700 минг тенге (7 300 долларга яқин) товон тўлашни талаб қилди.

"Биз Айгуль Муксановага мурожаат қилиб мазкур маълумотни инкор қилишни ва узр сўрашни илтимос қилдик. Бироқ у раддия беришни ҳоҳламади ва вақтни чўзди. Шу сабабли биз судга мурожаат қилдик. Маънавий зарар - инсоннинг чарчагани оқибатидир. Мазкурпостдан сўнг бизни роса текширишди. Онамнинг қон босими кўтарилиб кетгани боис касалланиб қолди. Бизнинг иш репутациямиз ҳам зарар кўрди. Шу сабабли биз бу маблағлар (икки миллион 700минг тенге) ундирилишини сўраяпмиз. У товонни тўлаш ё тўламаслигини суд ҳал қилади", – дейди даъвогар.

Фаоллар мактаб ошхоналаридаги таомлар сифати паст эканлигини, мактаб буфетларидаги маҳсулотлар болалар саломатлигига зарарли эканлигини таъкидлашади.

“Ота-оналарнинг кўплаб шикоятларидан кейин” 12 декабрь куни жамоат соғлиғини муҳофаза қилиш қўмитаси мактаб ошхоналарида берилиши тақиқланган таомлар рўйхатини эълон қилди.

XS
SM
MD
LG